» » Янгича сайлов атамаси Янгиободлик ёшлар муҳокамасида

Янгича сайлов атамаси Янгиободлик ёшлар муҳокамасида

09 ноябрь 2019 г 1 425 Комментарии: 0

“Янгича сайлов” атамаси нимани англатишини Жиззах вилояти Янгиобод тумани ёшлари қизғин муҳокама қилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши Президентимизнинг ҳудуддаги Халқ қабулхонаси, адлия бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, сиёсий партиялар вакиллари ҳамкорлигида 19-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган “Парламент ёшлар нигоҳида, ёшлар янги сайлов арафасида” мавзусидаги анжуманда сайловда илк бор овоз берувчи ёшлар иштирок этди.
Анжуманда мамлакатимизда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган навбатдаги сайлов жараёнлари ҳақида гапирганда нима учун “янгича” сўзини кўп қўлланилаётганига асосий эътибор қаратилди. Ҳуқуқшунослар, сайлов комиссияси аъзоларининг маърузалари ва муҳокамалар давомида “Бўлажак сайлов жараёнлари қанақа янги тамойиллар асосида бўлиб ўтмоқда? Сайлов қонунчилигида қандай янгиликлар юз берди, булар тўғрисида аҳоли, айниқса, сайловда биринчи марта иштирок этадиган ёшлар қанчалик хабардор ва улар асосан нималарни билиб олишлари лозим?” деган саволларига батафсил жавоб берилди.
– Мен ушбу анжуман давомида навбатдаги сайлов қонунчилигидаги янги ўзгаришлар, янги сайлов Кодекси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдим, – дейди Илҳом Абдураззоқов. – Келажакда мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги кимлар депутатликка сайланиши, сиёсий партиялар қанчалик муносиб номзодларни кўрсата олишига боғлиқлигини тушуниб етдим. Улардан энг муносибларини танлаш эса бизнинг, сайловчиларнинг ихтиёрида. Демак, биз сайловда қатнашадиган партияларнинг ғоялари, номзодларнинг дастурларини яхши билишимиз керак. Шунинг учун сайловда номига эмас, онгли равишда қатнашишимиз зарур.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган анжуманда ёш сайловчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!