» » Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳар ДХМ қурилиши билан танишди

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳар ДХМ қурилиши билан танишди

11 ноябрь 2019 г 2 265 Комментарии: 0

Бугун вилоятимиз марказидан чекка туманларга қадар амалга оширилаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Ҳар бир туман марказидаги бунёдкорлик ишлари, бир-биридан гўзал, муҳташам биноларни кўриб кўз қувонади. Айни пайтда янги биноларга эга бўлаётган Давлат  хизматлари марказлари ҳам бундай бунёдкорлик ишларидан четда қолгани йўқ. Дастлаб Мирзачўл, кейинроқ Дўстлик туманларида ДХМ бинолари янгича қиёфада халқимизга топширилган бўлса, қолган 11 та туман (шаҳар) марказларининг ҳам биноси жадал тарзда қурилмоқда.

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков ва бошқалар Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биноси курилишига ташриф буюрдилар.Қурилиш ва пардозлаш жараёнлари кўздан кечирилиб, мутасаддиларга вилоят ҳокими томонидан тегишли кўрсатмалар берилди. Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳар ДХМ янги биноси Тошлоқ маҳалласи ҳудудида, “Сўғдиёна” ПФК стадиони рўпарасида бунёд этилмоқда.

Яна бир янгилик. Тез орада Зарбдор туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилади, дея хабар берди ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!