» » Жиззахда чорвачилик соҳаси ривожланмоқдами? (видео)

Жиззахда чорвачилик соҳаси ривожланмоқдами? (видео)

12 ноябрь 2019 г 2 641 Комментарии: 0

Вилоят бўйича бугунги кунда жами 648 та қорамолчилик йўналишидаги субъектлар фаолият кўрсатмоқда, шундан 18 таси наслчилик тоифасидаги хўжаликлар ҳисобланади.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида 2019 йилнинг 10 ойи давомида жами 873,6 минг бош қорамол, шу жумладан 256,8 минг бош сигирлар бўлиб, улар томонидан 155,7 минг тонна гўшт, 468,8 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

2019 йил давомида янгидан 15 та қорамолчилик лойиҳаларини амалга ошириш режаси белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 11 та лойиҳалар амалга оширилди.

Жорий йил охиригача 5 та замонавий сутчилик комплекслари ва 1 та бурдоқичилик комплексини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунгача 7 та сутчилик йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди.

Шунингдек, Зомин туманидаги “Жиззах органик” МЧЖ томонидан гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган 10 минг бош гўшт ва 3000 минг бош сут йўналишидаги қорамолчиликка мўлжалланган чорвачилик кластерида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга тушса йилига 2 минг тонна гўшт, 22 минг тонна сут ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Бугунги кунгача Европа давлатларидан 157 бош гўшт йўналишидаги наслли қорамоллар келтирилиб карантинда сақланаяпти. Йил охиригача 2164 бош наслли қорамоллар келтирилиши мўлжалланган.

Вилоятдаги мавжуд 1012 та чорвачилик субъектлари бўйича 30,4 минг бош қорамол, 299,9 минг бош майда шохли молларни идентификация қилиш ишлари бугунги кунга келиб, 779 та субъектлар билан шартнома тузилган, шундан 174 та субъект томонидан пул маблағи ўтказиб берилган ва 28 та хўжаликлардаги 765 бош қорамоллар идентификациялаш ишлари бажарилган.   

Чорвачилик фермер хўжаликларини озуқага бўлган талабини кондириш мақсадида, асосий сувли ер майдонларидан 3262 гектарига беда, 227 га ҳашаки лавлаги, 2526 га маккажухори дон учун, 899 га маккажухори силос учун, 35 га тритикали, 25 га соя ва бошқа озуқа экинлари экилган, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий озуқа сифатида 4100 гектарига макка дон учун ва 16400 гектарига макка силос учун экилди. Бундан ташқари,13509 гектарига кузги беда, 6300 гектарига оралиқ экинлар экилди.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида 3.3 млн. бош паррандалар мавжуд бўлиб, улар томонидан 1 млн.дона тухум ишлаб чиқарилди. Бугунги кунда вилоятда 43 та паррандачилик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан, 2 таси наслчилик субъекти ҳисобланади.

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида бугунги кунда, 2,1 млн. бош қўй ва эчкилар мавжуд бўлиб, 2661 тонна жун, 2604 дона қоракўл тери  ишлаб чиқарилди. 

Вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида жами 25312 бош йилқилар мавжуд бўлиб, шундан 6406 боши фермер ва қишлоқ хўжалик корхоналарида парвариш қилинади. Жами 885 бош туялар бўлиб, шундан 398 боши фермер хўжаликлари ихтиёридадир.

Жорий йил чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш дастур топшириқларига асосан қуёнчилик йўналишида 1 та лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган ва 300 млн сўмлик кредит маблағлари ҳисобига 200 бош куёнлар келтирилди.

Бугунги кунда вилоятда 170 та балиқчилик билан шуғулланувчи чорвачилик субъектлари мавжуд бўлиб, ўтган даврда 2526 тонна  балиқ овланди.

Шундан 20 фоизи фермер хўжаликлари, 48 фоизи қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва 32 фоизи деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар улушига тўғри келди.

Жорий йилда янгидан 21 та балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш режаси белгиланган бўлиб, бугунги кунгача жами 17 та лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан, 19 та лойиҳага 21 млрд. 675 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилд.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!