Жиззах вилояти ҳокимлиги » Ёшлар сиёсати » Мурожаат ҳал бўлди...
15 ноябрь 2019 г 1 190 Комментарии: 0
Бугун Давлат хизматлари марказлари томонидан 130 дан ортиқ хизматлар кўрсатилмоқда. Улар орасида энг кўп мурожаат этилаётгани давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни навбатга қўйиш хизматидир. Айни пайтда ДХА вилоят бошқармасига айнан шу йўналиш бўйича энг кўп шикоятлар келиб тушмоқда.
Зарбдор тумани, Ойбек маҳалласида яшовчи Қ.Бозорбоева набирасини ўз маҳалласи ҳудудидаги мактабгача таълим муассасасига навбатсиз қабул қилиш юзасидан амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига қилган мурожаатиюзасидан Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан текшириш ўтказилди.
Аниқланишича, Қ.Бозорбоеванинг набираси Ж.Суннатовни тумандаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасига 2018 йил 25 июлда қабул қилиш юзасидан мурожаатига асосан 332-сонли навбатга қўйиш ҳақида қайднома берилган.
Бироқ, туман мактабгача таълим бўлими томонидан мактабгача таълим муассасаларига йўлланма олиш учун қилинган мурожаатлар юзасидан йўлланмалар беришда шакллантирилган навбатга асосан берилмаган.
Шунингдек, 4-сонли мактабгача таълим муассасаси томонидан болаларни йўлланмасиз қабул қилиш ҳолати аниқланди.
Натижада, фуқаро Бозорбоеванинг набирасига навбатга асосан йўлланма олиш кечиккан.
Ушбу қонун бузилиш холатлари юзасидан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилиб набираси 4-сонли мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!