» » Жиззахда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Жиззахда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

17 ноябрь 2019 г 1 781 Комментарии: 0

15 ноябрь куни вилоятимизда адабиёт ва санъатга ихлосманд, таълим, фан, спорт чўққиларини забт этишга шайланган ёшларимиз ўз истеъдод ва иқтидорлари билан ҳар бир қизнинг орзуси саналган Зулфия номидаги Давлат мукофотининг соҳибаси бўлиш мақсадида танловнинг вилоят босқичида иштирок этишди.

Шу ўринда мукофотга танловнинг шаҳар, туман босқичларида қатнашган қизларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Танловнинг бошланғич босқичларида 500 нафардан зиёд қизлар иштирок этдилар ва уларнинг орасидан энг муносиблари сараланиб, бугун вилоят босқичида энг фаол, зукко, доно ва истеъдодли қизларимиздан 125 нафари қатнашишди.

Танлов комиссияси аъзолари ҳар бир қизларимизнинг чиқишларини, уларнинг тайёрлаган ишлари, эгаллаган ютуқлари, забт этган марраларини одилона баҳолаб, Республика комиссиясига энг муносиб номзодларни тақдим этишади. 

Танловда иштирок этаётган ҳар бир қизнинг қалбида ушбу кун бир умр муҳрланиб қолади.

Улар айнан шу жойнинг ўзидан эзгу ҳавасларни дилларига боғлаб, янги марралар сари олға қадам ташлайдилар. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!