» »  “Ёшлар ва қонун” танловининг республика босқичида вилоят шаънини Ғаллаорол тумани ҳимоя қилади

 “Ёшлар ва қонун” танловининг республика босқичида вилоят шаънини Ғаллаорол тумани ҳимоя қилади

31 май 2019 г 2 631 Комментарии: 0

Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида “Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи Жиззах давлат педагогика институтининг Маданият саройида бўлиб ўтди.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 539 та умумтаълим мактабларида ички босқичлари ўтказилиб, 40 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.

“Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичида туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 13 нафар жамоа иштирок этишди ва 500 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.Танлов низомга асосан 4 та шарт асосида ўтказилди.

“Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичида туман (шаҳар)лардан келган жамоалар ўзларининг 4 та шарт асосида тайёрлаган суд процесслари, саҳнавий чиқишлари ва савол жавоб шартлари асосида қизғин баҳс олиб боришди.

Танлов якуни бўйича 3-ўринни Ш.Рашидов туманининг “Ҳуқуқшунослар”,2-ўринни Жиззах шаҳрининг “Иқтидор”, 1-ўринни Ғаллаорол туманининг “Қонуншунослар” жамоалари эгаллади.

Танлов якунида ғолиб бўлган жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!