Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда солиқ, суд ва МИБ ҳуқуқий семинар ташкил этди
20 ноябрь 2019 г 1 531 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни "Жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифалар"га бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Мазкур йиғилишда топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида солиқ идоралари, вилоят судлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси билан биргаликда "вилоят ишчи гурухи" ташкил этилди.
Яқинда ишчи гурух томонидан Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг тўлов интизоми ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳуқуқий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда сўзга чиққан нотиқлар иштирокчиларга тўлов интизомига қаратилган давлат бюджетига ундирув билан боғлиқ суд қарорлари ижросини таъминлашда олиб борилаётган ишлар борасида маълумот бердилар. Бу каби тадбирлар барча туманларда ҳам ўтказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!