» » Жиззахда 2018 йил якунига қадар бюджетга 210 млрд сўм қўшимча даромад жалб қилинади

Жиззахда 2018 йил якунига қадар бюджетга 210 млрд сўм қўшимча даромад жалб қилинади

18 декабрь 2018 г 2 270 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси томонидан Жиззах вилоятида давлат бюджетига қўшимча даромад заҳираларини аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Қайд этиш керакки, Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида ҳудудларда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадлар заҳирасини  аниқлаш мақсадида эксперт ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Мазкур ишчи гуруҳлари томонидан ҳар куни бюджетга тушумларни ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш, солиқ қарзларини қисқартириш ва бюджетга қўшимча даромадлар заҳирасини аниқлаш борасида қатор чора-тадбирлар олиб бориляпти.

Шунингдек, жойларда вилоятдаги тадбиркорлар ҳамда корхоналар ҳисобчилари иштирокида семинарлар ҳам ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги Фармони доирасида 2019 йилда солиқ тўловларига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб борилмоқда. Айтиш керакки, Жиззах вилоятида 10 кун давомида ўтказилган ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллалар, тадбиркорлик субъектларида тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бордилар. Бевосита, солиқ тўловчилар билан ишлайдиган тўртта ишчи гуруҳи таркиби такомиллаштирилган ҳолда ўнта йўналишда бюджетга қўшимча даромадларни аниқлаш ва сафарбар этиш ташкиллаштирилди.

- Албатта, мазкур йўналишдаги ишларни тўғри ташкил этиш ва солиқ тўловларини вақтида амалга оширишда фуқароларнинг саводхонлиги, солиққа оид билим тушунчалари етарли бўлиши муҳим аҳамиятга эга, - дейди Жиззах шаҳридаги "Обод” МФЙ раиси Убайдулла Тўрақулов. Қолаверса, маҳалла фаоллари билан ишчи гуруҳи ҳамкорлиги яхши самара беради.     

Ишчи гуруҳларининг яна бир муҳим объекти сифатида бозорлар, савдо комплекслари ва улар ҳудудидаги автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари белгиланган. Жиззах шаҳридаги мавжуд "Марказий” ҳамда  "Эски шаҳар” деҳқон бозорларида ҳам ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ўрганишлар олиб борилди. Бунда бозор ва савдо комплексларида нақд пул тушумларини ўз вақтида тўлиқ  топширилиши, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ва савдо ўринларидан тушган бир марталик тўловлар ва бошқа тушумларни тўлиқ топширилишини ўрганилмоқда. Ҳар бир савдо ходими билан профилактик сухбатлар олиб борилди.

Бугун аҳолига сифатли транспорт хизматини кўрсатишни ташкил этиш учун  қонуний тартиб мавжуд. Масалан, юк ташиш, такси хизмати билан инсонларни узоғини яқин қилиш мумкин. Фақат шу турдаги хизмат билан шуғулланувчи ҳар бир шахс қонуний рўйхатдан ўтиб белгиланган тартибда лицензияга эга бўлиши лозим. Аммо кўчаларда ноқонуний равишда  йўналишсиз таксиларда транспорт хизматибилан шуғулланаётганлар ҳам етарли.

- Бу борадаги ишларни тартибга солиш, фақат лицензияга эга шахсларгина ушбу хизматни кўрсатиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтириш борасида  ишчи гуруҳи вакиллари бўлган солиқ, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти  агентлиги вилоят бўлими ходимлари ҳамкорлигида қўшма рейдлар ташкил этилмоқда, - дейди вилоятИИБ ЙХХБ катта инспектори Жамшид Шарипов.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлашга оид ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги   фармонига мувофиқ ташкил этилган эксперт ишчи гуруҳларининг фаолияти прокуратура органлари томонидан мувофиқлаштирилиб, кунлик маълумотлар доимий тахлил қилиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида 2018 йил якунига қадар 210 млрд сўм қўшимча даромад жалб қилиниши белгиланган. Бу бўйича вилоятда 16 та йўналишдан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ҳозирда ишчи гуруҳ  томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида вилоятда 2018 йилнинг қолган даврида яъни декабрь ойида 30,5 млрд сўм даромад туширилиши имконияти мавжудлиги аниқланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 октябрда ўтказилган мажлисида 2019 йилдан кучга кирадиган солиқ концепциясини амалга ошириш, бюджетга қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, инфляциянинг кескин ўсишини олдини олиш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари, прокуратура, молия ва солиқ идоралари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш масаласига жиддий эътибор қаратилган эди.  Бу борада Жиззах вилоятида амалга оширилиши лозим вазифалар ҳам талайгина.

Ўрганишлар натижасига кўра жойлардаги кичик ишчи гуруҳ аъзолари фаолиятини янада яхшилаш, қўшимча манбаларни аниқланиши юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!