Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “DOSTLIK DON MAXSULOTI” AJнинг 9 млрд 529 млн сўмлик солиқ қарзи эвазига паррандачилик комплекси хатловга олинди
04 октябрь 2018 г 3 286 Комментарии: 0
Дўстлик туман давлат солиқ инспекцияси томонидан "DOSTLIK DON MAXSULOTI”AJнинг ўз солиқ мажбуриятларини бажариши ўрганиб чиқилганда, унинг бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан 9миллиард 529миллион сўмдан ортиқ қарзи мавжудлиги аниқланган.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома акциядорлик жамияти томонидан бажарилмаган. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ қарзини судгача мажбурий ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган.
Шундан кейин туман давлат солиқ инспекцияси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, акциядорлик жамиятининг мол-мулки ҳисобидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзинининг бир қисми3 миллиард 690 миллион сўмини ундиришни сўраган.
- Суд мажлисида туман давлат солиқ инспекцияси томонидан акциядорлик жамиятининг бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаб боришиўрганилганда унинг бюджет олдида солиқ қарзи мавжудлиги аниқланди, - дейди Дўстлик туман ДСИ ходими Анвар Яхшиликов. Солиқ қарзини ундириш чораларини кўриш мақсадида жавобгарга талабнома билан мурожаат қилинган, солиқ тўловчи томониданталабнома шартлари ўз вақтида ижро қилинмаган,ариза судга тақдим этилган кунга қадар бюджет билан ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширмай келди.
Шу сабабдан солиқ қарзини акциядорлик жамиятининг мол-мулки ҳисобидан ундириш суддан сўралди.
Акциядорлик жамияти вакили 2018 йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида ўз тушунтиришларини баён қилиб, акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушиши билан қарздорлик бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилишини билдирган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилган ҳамда акциядорлик жамиятининг мол-мулки ҳисобидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзи ундирилиши кўрсатиб ўтилган.
2018 йилнинг 19 сентябрь куни туман ДСИ ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва холислар иштирокида акциядорлик жамиятига қарашли Бахмал туман Новқа МФЙ, "Оқтош” қишлоғида жойлашган "Паррандачилик комплекси”нинг мол-мулклари рўйхатга олиниб, хатлаш ишлари амалга оширилди.
Жами 2 гектар майдонга эга комплекснинг тайёр маҳсулот омбори, паррандачилик кушхонаси, инкубатор, жўжалар, товуқхона ҳамда қоровулхона бинолари рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда далолатномарасмийлаштирилди ва вақтинча сақлаш учун тегишли мутахассисларга жавобгарлик юклатилди.
Маълумот учун: Жиззах вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари МИБ билан ҳамкорликда суд қарорлари асосида жорий йилнинг ҳисобот даврида ижро варақалари орқали 1929 та ҳолатда жами 102,2 млрд сўм, шундан 61,8 млрд сўм тўлиқ ва 39,3 млрд.сўм маблағлар қисман мол-мулки ҳисобидан ундирилиши таъминланди.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!