» » Солиқ қарздорлиги суд орқали ундирилмоқда

Солиқ қарздорлиги суд орқали ундирилмоқда

25 сентябрь 2018 г 2 816 Комментарии: 0

Солиқлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 12-моддасида белгиланганидек, муайян миқдорда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган бюджетга йўналтирилган мажбурий пул тўловидир.

  Шу боисдан ҳам барча солиқ тўловчилар солиққа онгли муносабатда бўлиб, солиқларни ўз вақтида тўлашлари талаб этилиши бежиз эмас. Мирзачўл туманида солиқ қарздорлигини келтириб чиқармаслик ҳолатлари ўрганилиб, жойларда аҳоли билан мунтазам профилактик давра суҳбатлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 5100 нафарга яқин аҳолига солиқ мажбуриятлари тушунтирилган бўлса, 5416 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар олиб борилди. Лекин шунга қарамасдан солиқ мажбуриятларига онгли муносабатда бўлмаётган солиқ тўловчилар борлиги ачинарлидир.

Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекциясидан юридик шахс сифатида солиқ тўловчи бўлиб, давлат рўйхатидан ўтган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундуриш юзасидан  чиқарилган суд ҳужжатлари бўйича 2018 йил 1 сентябр ҳолатига Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда 88 та 925,6 млн.сўмлик ижро варақалари тўлиқ ундирилиши таъминланган бўлса, 417,6 млн.сўм маблағлар қисман ундирилиши таъминланган.

Мисол учун, "Мирзачўл транс” МЧЖнинг 2018 йил 10 июнь кунги 86566,3 минг сўмлик, "Хумоюнбек бизнес инвест” МЧЖнинг 2018 йил 23 июль кунги 75600,0 минг сўмлик, 2018 йил 10 июн кунги 29936,5 минг сўмлик, Мирзачўл  фермерлар кенгашининг 2018 йил 15 январ кунги 23724,3 минг сўмлик, Мирзачўл "Пилла” МЧЖнинг 2018 йил 15 январ кунги 20138,1 минг сўмлик, "Қаҳрамон Расул ота” фермер хўжалигининг 12149,7 минг сўмлик ижро ҳужжатларида келтирилган солиқ қарздорликлари тўлиқ ундирилиб амалда ижроси таъминланган. 

Бундан ташқари, мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда қарздорларга тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан 113 та 602443,6 минг сўмлик ижро ҳужжатларига асосан 887600,0 минг сўмлик мол-мулклар хатланиши таъминланди.

Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги бўйича 13 та ҳолатда 8129,0 минг сўмлик ижро хужжатлари амалда тўлиқ ундурилиши таъминланган.

Шунингдек, солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган жисмоний шахсларнинг 291 та 131399,0 минг сўмлик суд ҳужжатлари тўлиқ ундирилиб, ижроси таъминланган.                                     

Зафар Сайдовов - Мирзачўл туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!