Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида ДСБ бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди
20 ноябрь 2019 г 1 544 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи lV сектори раҳбари томонидан жойларда 2019 йилнинг 15 ноябрдан 15 декабргача фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Куни кеча Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙ биносида аҳоли иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда қишки мавсумга тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган масалалар ўрганилди.Сайёр қабул давомида 23 та мурожаат тушиб, 2 та мурожаат жойида ҳал этилди. 9 та мурожаат ижросини таъминлаш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди ва 12 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиш тадбирлари давом этмоқда.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!