» » Жиззахда “Энг фаол китобхон” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди

Жиззахда “Энг фаол китобхон” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди

25 ноябрь 2019 г 1 744 Комментарии: 0

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, чуқур билим олиши учун муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай ишларни янада ривожлантириш ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Жиззахда “Энг фаол китобхон” танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикаси марказий кутубхонаси томонидан юртимиздаги кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар учун ташкил этилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан энг фаол китобхонлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари “Китобхонлар мусобақаси” ва “маҳоратли қўллар” номинациялари бўйича беллашдилар ҳамда ўқиган китобларининг мазмунига оид кўплаб саволларга жавоб бердилар.

-Ҳозир бизда 16 минг 186 дона китоб фонди мавжуд, шулардан 4 минг 186 донаси кўзи ожизларга мўлжалланган, - дейди Жиззах вилоят кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар кутубхонасининг директор ўринбосари Муҳайё Тошева. – Шу жумладан, махсус брайл ёзувидаги 3 минг 500 дона китоб мавжуд, қолганлари аудио тўпламлар. Вилоятнинг еттита туманида филиалларимиз мавжуд бўлиб, улар нафақат кутубхонада балки махсус китоб ўқувчиларни уйига бориб ҳам хизмат кўрсатади. Яқинда кутубхонамизга кўриш қобилияти чекланганларга мўлжалланган “JAVS” ва “NVDA” дастурларига эга махсус компьютерлар жамланмаси ўрнатилди. Натижада китобхонлар сони кескин ошишига эришилди.

Ҳакамлар ҳайатининг қарорига кўра 1-ўрин жиззахлик Фарида Ҳамидовага, 2-ўрин хоразмлик Хилола Юлдошевага ва 3-ўрин бухоролик Улуғжон Бешимовага насиб қилди.

Ташкилотчилар томонидан уларнинг ҳар бирига даражали фахрий ёрлиқлар ва телевизорлар совға қилинди.

Шу куни Жиззах шаҳрида юртимиздаги ихтисослаштирилган кутубхоналар директорлар кенгашининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.Унда ногиронлар учун китоб ўқишни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Толибжон ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!