» » Халқ розилиги, ишонч ва қулайлик

Халқ розилиги, ишонч ва қулайлик

26 ноябрь 2019 г 1 749 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудида аҳолининг кўплаб муаммолари ҳал этилаётгани мурожаат қилувчиларнинг ишончига сабаб бўлаётир.

ИИБ бошлиғи Зафаробод тумани Нурафшон шаҳарчасида ўтказган сайёр қабулида электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, 5 та кўп қаватли уй томини янгилаш, оқова сув тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш масалаларини ҳал этиш бўйича тегишли идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинган эди.
Айни вақтда шаҳарчадаги 458 та хонадон табиий газ тармоғига уланди. Шунингдек, 60 метр масофага лоток ётқизилиб, сув ўтказгич ўрнатилди. Оқова сув муаммоси ҳам ҳал этилди. 3 та кўп қаватли уйнинг томи янгиланди, яна 2 та уйнинг том қисмини алмаштириш ишлари давом этмоқда. 3 километр йўлга шағал ётқизилиб, 20 та симёғоч ўрнатилди ва бу ишлар ҳам охирига етказилмоқда. Ҳудудда 500 метрлик ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди.
Туманининг Писталикент шаҳарчасида ўтказилган сайёр қабулда йўллар таъмири ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан мурожаат қилинган эди. Бу муаммолар ҳам тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилди.
Бахмал туманидаги учрашувда қилинган мурожаатлар бўйича 36-умумтаълим мактаби ҳамда ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасини куз-қиш мавсумига тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Ғаллаорол тумани, Қипчоқсув қишлоғи аҳолиси эса ҳудуддаги сел ювиб кетган 3 та кўприкнинг қайта қурилганидан миннатдор.
Худди шундай вилоятнинг энг чекка – Янгиобод туманининг Қўриқ қишлоғида 150 метрлик артезиан қудуғи ковланиб, 5 километр узунликда сув тармоғи тортилиши аҳолининг кўп йиллик муаммосини ҳал этди.
Пахтакор туманида икки нафар кам таъминланган оила учун турар жой қуриб берилди. Бундай мисоллар кўп. Сайёр қабуллар, мурожаатларда кўтарилган муаммолар устида ишлаш давом этаётир.
Айни кунлардаги аҳоли билан учрашувларда мурожаатларни ҳал қилиш билан бирга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланиш каби ҳолатларни бартараф этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Одамларнинг хавфсизлиги, осойишталиги билан бевосита боғлиқ бу масалалар шу кунларда айниқса долзарб бўлиб турибди.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!