Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “O‘zLiDeP билан юксак марралар сари” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди
26 ноябрь 2019 г 2 055 Комментарии: 0
O‘zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши томонидан “Oqsaroy” тантаналар мажмуасида, “O‘zLiDeP билан юксак марралар сари” шиори остидаги сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов, партия вилоят Кенгаши раиси Э.Холматов, Олий мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар, тумандаги таниқли тадбиркор ва фермерлар, ёшлар иштирок этди.
- Биз учун ҳар бир овоз муҳим, - дейди O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов. – Шу сабаб, очиқ ва ошкора рақобат остида бошланиб кетган сайловолди жараёнида нафақат электоратимиз вакилларига, балки аҳолининг кенг қатламларига ҳам партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни етказиш асосий мақсадимиз ҳисобланади.
-Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён-сайловлар арафасида турибди.- “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот тадбирларидан кўзланган асосий мақсадимиз, одамларнинг бугунги ўтаётган кунларидан розилиги ва эртанги кунга ишонч билан қарашларини таъминлаш, партиянинг сайловолди дастурида энг муҳим соҳа ва йўналишлардаги вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш йўллари аниқ белгиланган,-дейди партия Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов.
Тадбирда сўз олганлар жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидладилар. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар билан иштирокчилар яқиндан таништирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!