» » Жиззахда ёш сайловчилар билан партия очиқ мулоқот ўтказди

Жиззахда ёш сайловчилар билан партия очиқ мулоқот ўтказди

04 ноябрь 2019 г 1 782 Комментарии: 0

O`zLiDeP Ш.Рашидов туман Кенгаши томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида “Сайлов жараёнларида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш масалалари” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбир бу йилги сайловларда илк марта овоз берадиган ёшлар сайловлар ва сайлов қонунчилиги билан таништириш, партиянинг сайловолди платформасида белгиланган асосий вазифалари  билан яқиндан таништирилди.

Тадбирда партиянинг O`zLiDeP вилоят Кенгаши ва Шароф Рашидов туман Кенгаши ходимлари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, Жиззах давлат педагогика институтининг “Физика математика” факультети талабалари ва Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари  ўқувчи-ёшларидан иборат 110 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди. Тадбир олдидан уларга партиянинг буклет  ва бошқа тарғибот материаллари тарқатилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларга O`zLiDeP  сайловолди платформасида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, Сайлов кодекси бўйича сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш босқичлари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда Ўзбекистон ёшларининг ўрни ва роли, ёшларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишдаги партиявий вазифалар, Ўзбекистонда демократик сайловлар арафасида: Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайлов жараёнларида ёшлар фаоллиги янада ошириш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

Табдир давомида партия мақсад ва вазифаларининг тақдимоти ўтказилди, шунингдек, партия Сайловолди платформаси муҳокама этилиб, олий таълим муассасаслари ва касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда сайловда илк бор қатнашаётган ёшларга ва барча сайловчиларга Сайлов кодекси, O`zLiDeP ғоя ва мақсадлари тўғрисида умумий тушунчалар, партиянинг сайловолди платформасида белгиланган асосий вазифаларни ўз соҳаларидан келиб чиққан ҳолда эркин ифодалаб берилди.

Тадбир жонли муҳокамалар, баҳс мунозаралар, фикрлар алмашинуви тарзда ташкиллаштиргани кўпчиликка манзур бўлди.

Саида Умаралиева

O`zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот  котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!