Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқаро матбуот маркази Жиззах вилоят бўлими ёш сайловчилар билан гавжум
12 декабрь 2019 г 1 183 Комментарии: 0
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Жиззах вилоят бўлимида ташкил этилган марказий ва маҳаллий нашрлардан иборат “Босма ОАВ бурчаги” вилоят сайлов комиссияси жойлашган “Ёшлар инновацион маркази”га ташриф буюрган йигит-қизлар билан доим гавжум.
Ёшлар газета нашрларида нафақат ўзларини қизиқтирган мавзулар ҳақида, балки сайловолди жараёни, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақидаги мақолалар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Сиёсий партияларнинг газеталар саҳифаларидаги “Сайлов – 2019” ташвиқот чиқишлари ҳам ёшларни бефарқ қолдирмаяпти. Айни пайтда бурчакдан ўрин олган газета жилдлари мунтазам равишда янги чоп этилган нашрлар билан тўлдириб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!