» » “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси сайловчилар билан учрашди

“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси сайловчилар билан учрашди

13 декабрь 2019 г 1 383 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида бўлиб, “Ёшлик” маҳалласида сайловчилар билан учрашди. Маълумки, А.Қодиров Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 36-Пахтакор сайлов округидан номзоди кўрсатилган.

— Бўлажак сайловнинг “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!” шиори остида ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки бугун ҳаётимизнинг барча соҳаларида ўзгаришлар амалга оширилмоқда, — дейди партия етакчиси йиғилганларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирар экан. — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида ҳам муҳим ўзгариш ва янгиланишлар даври бошланди. Сиёсий майдонга қандай ғоя ва мақсадлар билан чиқиш зарурлигини белгилаб олдик. Миллий юксалишга ҳалақит бераётган муаммолар нималардан иборат эканини аниқладик.

Энг катта мақсадимиз парламентни “халқ уйи”га айлантириб, депутатларимизни халқимизнинг жонкуяр хизматчиси бўлишини таъминлашдир. Одамларнинг муаммоларига тезроқ ечим бўладиган қонунлар яратиш, уларнинг ижросини таъминлаш орқали халқимизни ўтаётган ҳар бир кунидан рози қилишдир. Чунки меҳнаткаш, сабр-бардошли, тинчлик ва дориломон кунларнинг қадрига етувчи халқимиз бугун ҳам, эртага ҳам ҳеч кимдан кам бўлмаган шарт-шароитда яшашга ҳаққи бор.
Она тилимизнинг жамиятдаги мақомини мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси бўйича концептуал дастурлар яратиб, “Тарбия асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ташаббускорига айланиш ЎзМТДП энг муҳим вазифлари ҳисобланди.

А.Қодиров шу куни Шароф Рашидов туманида “Бобур” маҳалласи ҳамда Пахтакор тумани фуқаролари билан ҳам учрашиб, йиғилганларни партия Сайловолди дастури билан таништирди ва сайловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!