Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ХАЛҚАРО САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ БЎЛИМИГА ОАВ ХОДИМЛАРИ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ
16 декабрь 2019 г 1 121 Комментарии: 0
Сайловларга ҳам оз муддат қолди. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ва бошқа сайловга оид жараёнлар табора қизғин тус олмоқда.
Бўлаётган ҳар бир жараён ҳақида кенг жамоатчиликка холис, ҳаққоний ахборот етказиш, жойларда бўлиб ўтаётган тадбирларга ижодий ёндашган ҳолда қизиқарли материаллар билан томошабин ёки ўқувчини қизиқтира олиш, зарур ҳолларда жараёнга оид муаммолардан ҳам кўз юммай, танқидий материаллар ҳам тайёрлаш оммавий ахборот воситалари ходимларидан билим, малака ва энг муҳими профессионал ёндашув талаб қилиши сир эмас.
Ўтган вақт давомидаги ишларни қисқача сарҳисоб қилган ҳолда сайловгача қолган вақт ва сайлов куни бўладиган жараёнларни тезкор, холис, ҳаққоний ёритишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Марказий сайлов комиссияси Жиззах вилоят бўлимида ташкил этилган навбатдаги давра суҳбати айнан ана шу мавзуга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Жиззах вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ходимлари, вилоят телерадиокомпанияси директори, “Жиззах ҳақиқати”, “Джизакская правда” , “Жиззах овози” газетадлари бош муҳаррирлари, таниқли, тажрибали журналистлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди, турли хил таклифлар ўртага ташланди. Билдирилган бу таклиф ва фикр – мулоҳазалар, сайловгача қолган вақт давомидаги тадбирларни ва бевосита сайлов куни бўлиб ўтадиган жараёнларни ёритишда барча оммавий ахборот воситалари ходимларига қўл келиши шубҳасиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!