Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда партия сайлов кодексини билганга эсталик совғаси берди
15 ноябрь 2019 г 1 659 Комментарии: 0
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўраётган “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши “Сайлов қонунчилиги тарғиботи” ойлиги муносабати билан жойларда бир қатор тадбирлар ташкил қилмоқда.
Аҳамиятли томони, ушбу тадбирлар расмий йиғилиш тарзида эмас, балки бевосита сайловчилар билан жонли мулоқот ва бошқа ноанъанавий усулларда ташкил этилмоқда.
Партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан Жиззах шаҳридаги энг гавжум “Ором” савдо мажмуасида ташкил этилган “Сайлов билимдони” викторинаси ҳам Сайлов Кодексига бағишланди.
– Авваламбор ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман, – дейди викторина иштирокчиси Абдумалик Аббосов. – Сайлов жараёнига оид барча янгиликларни билиш барчамизга керак. Бироқ, ушбу жараёнга оид саволларга тўғри жавоб бераётганлар ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари билан тақдирланаётгани эса нур устига нур бўлди. Чунки, келгуси акциягача умид қиламизки бошқа иштирокчилар ҳам сайлов қонунчилигига оид янгиликларни ўзлаштиришга ҳаракат қилишади.
Бундай қизиқарли тарғибот тадбирлари жойларда партия туман(шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда.
ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!