Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида истиқомат қилиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган хонадон мутасаддилар томонидан таъмирлаб берилди
04 январь 2020 г 1 220 Комментарии: 0
Зомин тумани “Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ўн етти ёшли Азамат Форматов Янги йил байрамини ҳурсандчилик билан кутиб олди.
Гап шундаки, А.Форматовнинг ота-онаси, улардан ёдгорлик бўлган опаси ҳам бу дунёни барвақт тарк этишган. Азаматнинг ўзи ҳали мактабни тамомламаган бўлсада, раҳматли опасидан қолган икки жиянини қармоғига олиб, тарбиялаб келмоқда.
А.Форматовнинг чин етимлиги, қармоғида 2 нафар вояга етмаган жияни борлиги ҳамда маҳаллада ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатида туриши инобатга олиниб туман ҳокимли томонидан ҳам мунтазам равишда моддий кўмак бериб борилади.
Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зомин туман Кенгаши ҳамда ҳомийлар Форматовлар хонадонига ташриф буюриб, оила ҳолидан хабар олишди. Ўрганишлар натижасида, истиқомат қилиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган хонадон Ёшлар иттифоқи Зомин туман Кенгаши ҳамда ҳомийлар маблағи эвазига таъмирлаб берилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зомин тумани Кенгаши ҳамда ҳомийларнинг бугунги савобли ишларидан суюниб, ота-онам меҳрини сезгандай бўлдим, ёлғиз эмаслигимни чуқур ҳис этдим, – дейди А.Форматов. – Туман ҳокимлиги томонидан ҳам мунтазам моддий ёрдам кўрсатиб турилибди. Фарзандларига меҳрибон, саховатли юртда яшаб, ўқиётганимдан фахрланаман!
Зомин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!