Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг «Бритиш Американ Тобакко» компанияси вакиллари билан учрашуви ўтказилди (видео)
10 февраль 2020 г 2 022 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлигида «Бритиш Американ Тобакко» компанияси вакиллари билан вилоят ҳокимининг учрашуви бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан "UZBAT A.O." ҚК вакиллари ўртасида кечган мулоқотда ҳамкорликни мустаҳкалаш, истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида компания вакилларига вилоятнинг табиий географик ўрни, бой хом ашё ресурслари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, йирик саноат лойиҳалар ҳамда экотуристик имкониятлар, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида компания вакиллари ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича мавжуд имконият ва имтиёзлар ҳақида саволларига атрофилича жавоблар олишди.
- Ўзбекистонда ЎзБАТ компанияси 25 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Яқинда компаниямиз 25 йиллик юбилейи нишонлади. Шу муносабат билан фаолиятимизга янгилик тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам инвестициялар киритишни мақсад қилиб қўйдик. Бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувичлар билан шартномалар имзолаб экспортга йўналтирилган лойиҳалар устида иш бошладик. Бугунги мулоқотдан кейин мазкур йўналишда Жиззах вилоятига ҳам қизиқишимиз ортди. Бу ерда биз маҳсулотларни етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширимоқчимиз. Жиззах вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган музокаралар жараёнида вилоят ҳокими бизнинг ҳудуддаги келгуси лойиҳаларимизни тўлиқ қўллаб-қувватлади ва режаларни келишиб олдик. Бундан ташқари бизнинг компания Жиззах шаҳри марказидаги янги фавворалар ишга тушишига ҳисса қўшганидан мамнунмиз, - дейди "UZBAT A.O." ҚК ОАЖ бош директори Игорь Колесников.
Эътиборлиси, мазкур компания ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хусусан, 2019 йида илғор ҳудуд лойиҳаси асосида Жиззах шаҳрида амалга оширилган ишлардан кейин шаҳар ўзгача қиёфа касб этди. Биргина, Жиззах вилоят ҳокимлиги майдонининг замонавий ландшафт-дизайни яратилди.
Мазкур кўркам майдондаги 2 дона замонавий фаввораларни алоҳида эътироф этиш жоиздир.
Замонавий кўринишдаги фавворанинг диаметри 12 метр бўлиб, сувнинг баландиги 16 метрга етади. Ҳар бирида 17 донадан сув кўтарувчи ва 1 донадан сув чиқарувчи насослар, камалак рангли ўчиб ёнувчи света-диётний лампалар ўрнатилган.
Мазкур майдон маҳаллий аҳолининг севимли масканига айланиб улгурган. Ташриф давомида компания вакиллари майдонда олиб борилган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар ва бажарилган ишларга юқори баҳо беришди.
Таъкидланганидек, ушбу кўркам майдон халқимизнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун хизмат қилади. Ҳамкорликнинг белгиси сифатида компания номи битилган ўзига хос эслатма фавворалар ёнига ўрнатилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!