» » Жиззах вилоят ҳокимлигини вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги бино билан алиштирманг

Жиззах вилоят ҳокимлигини вилоят ҳокимлиги тасарруфидаги бино билан алиштирманг

17 февраль 2020 г 2 855 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигининг расмий сайтидаги тендер  эълонлар бўлимида шу йилнинг 14 февраль куни “Жиззах вилоят ҳокимлиги, ҳокимликнинг 6 қаватли биносига жисмоний ва юридик шахслар ва тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди!!!!” сарлавҳаси остида эълон жойлаштирилган эди.

Эълонда Жиззах шаҳри марказидаги вилоят ҳокимлигига қарашли 6 қаватли бинони ертўла ва мансарда (чердак) қисмига жисмоний ва юридик шахсларни тадбиркорлик қилиш учун ижара шартномаси орқали фойдаланишга таклиф қилади, мазмунида хабар жойлашганди.

Интернетда баъзи сайт ва ижтимоий тармоқларда мазкур эълон мазмун моҳияти нотуғри тушинилиб танқидий тарзда талқин қилинди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз. 

Маълумот учун Жиззах вилояти ҳокимлиги 10 қаватдан иборат бўлиб, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 64 уйда жойлашган.

Юқорида эълон берилган вилоят ҳокимлигига қарашли 6 қаватли бино Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 63 уйда жойлашган бўлиб, бу ерда вилоят ҳокимлигининг ходимлари фаолият олиб боришмайди.

Энди бевосита айнан бинонинг ертўла қисмида аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси, велопрокат, фитнес клуб, спорт тўгараклари, нотариал хизматлари, лойиҳа, проект-сметалар тайёрлаш, типография, фотомантаж студиялар, заргарлик устахонаси, кийимларни кимёвий тозалаш хизмати, тикувчилик цехи, интернет кафе, компъютер ўйинлари ва компъютер хизматлари ва  маиший техникаларни таъмирлаш устахонаси учун хоналар ва мансарда (чердак) қисмида умумий овқатланиш шаҳобчалари, кафе барлар, ўқув марказлари, парфумерия, сувенер-совғалар, конселария моллари, китоблар павилонива шу каби бошқа йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш учун жойлар нега ижарага берилмоқда деган саволга жавоб қуйидагича.

Вилоят ҳокимлигига қарашли 6 қаватли бино бугунги кунда тўлиқ қайтадан таъмирланмоқда.

Бу ер тўлиқ таъмирлаб бўлинган кейин, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар иш фаолиятини олиб боришади. Бошқарма ва ташкилотдаги фаолият юритадиган ходимларига ва аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида тадбиркорларга ижара асосида берилиши назарда тутилган.

Мазкур масала бўйича ўзингизни қизиқтиган саволларга қуйидаги (72) 226-40-04,  (72) 226-48-78,  (99) 555-70-01  телефон рақамларга мурожаат этиб жавоб олишингиз мумкин.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!