» » Жиззахда “Миллий либослар” ойлиги ўтказилмоқда

Жиззахда “Миллий либослар” ойлиги ўтказилмоқда

04 март 2020 г 4 390 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан жорий йилнинг март ойи “Миллий либослар” ойлиги, 2020 йилнинг ҳар ҳафта жума куни “Миллий либос” куни деб белгиланди.

“Миллий либослар ойлиги” доирасида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил қилиш, Ислом динининг асл моҳиятини билиб-билмасдан, тушуниб-тушунмасдан ҳар хил усулдаги диний либосларга ўраниш каби салбий ҳолатлар маънавиятимизга ёт эканлиги, ўзбекона урфдаги либосларда бўлиш аёл кишининг зийнати эканлигини, замонавий, миллий уйғунликдаги либослардан маданият билан фойдаланишни тарғиб қилиш орқали хотин-қизларни кийиниш маданиятига риоя этилишини таъминлаш мақсадида жорий йил 3 март куни “Мен ўзбек қизиман!” шиори остида миллий кийим тарғиботига қаратилган Форум ташкил қилинди.

Тадбирда “Замонавий ўзбек аёли менинг наздимда ...” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилиб, раҳбар аёллар ва қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда миллий либослар кўргазмаси (подиуми) ташкил этилди. Подиумида фаол иштирок этиб, номинацияни қўлга киритган қизлар вилоят ҳокимлигининг ташакккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!