» » Жиззах вилоят ҳокимининг бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини  белгилаш тўғрисидаги қарори имзоланди

Жиззах вилоят ҳокимининг бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини  белгилаш тўғрисидаги қарори имзоланди

04 март 2020 г 1 541 Комментарии: 0

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини  белгилаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон,
131-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда; 2017 й., 23-сон, 457-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг “Жиззах вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги таклифлари маъқуллансин.
  2. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган йиғимларнинг миқдори 1-2-иловаларга мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган бир марталик тўлов миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудуддаги бино, иншоат ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 4-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда деҳқон бозорларига қарашли мол бозори шоҳобчаларининг иш кунлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

янги тасдиқланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари ҳақида вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари, сотувчи ва харидорлар эътиборига етказилиши, бу ҳақидаги маълумотларни барча кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда татбиқ этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси (Б.Ўролов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Ишназаров), бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси бошқаруви (А.Абирқулов), шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ҳолати бўйича мониторинг кузатувини юритиш ва натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиб бориш;

кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларининг янги миқдорларини тўғри қўлланилиши ҳамда тўлиқ ундирилиши ва бозорлар даромадларининг белгиланган қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.

  1. Қарор “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газетасида чоп этилсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти (jizzax.uz)га жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги 88-сонли қарори ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Раджапов зиммасига юклансин.

                 Вилоят ҳоким                           Э.Салиев

Қарорнинг тўлиқ матни бу ерда

73-karor-03_03_2020-y.pdf [2,47 Mb] (cкачиваний: 67)

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!