Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ ТАНЛАГАН ЙЎЛИ ҲАМИША РАВОН БЎЛСИН”
10 апрель 2020 г 1 141 Комментарии: 0
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига тўлақонли аъзо бўлиб кириши ёки кузатувчи мақомига эга бўлишдан олдин ҳар биримиз ва Ўзбекистонда истиқомат қилиб келаётган барча фуқаролар энг аввало ЕОИИ га оид ташкилий-хуқуқий муносабатларни, тартибга солувчи органлар ва уларнинг фаолиятлари, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини, аввало ўзаро келишув ва битимлар мамлакатимиз учун нима манфаат келтириши ёки қандай салбий оқибатларга олиб келишини чуқур таҳлил қилиш ва етти ўлчаб бир кесиш тамойилида ўрганиб чиқишимиз зарурдир.
Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзолари, шунингдек масалага оид тегишли вазирлик идоралари вакиллари ўртасида видео мулоқат тарзда Ўзбекистонинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласи меҳнат ва ижтимоий муносабатлар нуқтаи назардан кенг муҳокама этилди. Муҳокамалар давомида Иттифоқга аъзо бўлишликнинг мамлакатга фойдаси ва зиён тарафлари каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Мазкур видео мулоқатда олинган таклифларни янада ўрганиб чиқиш, кенг жамоатчиликка етқазиш мақсадида, телеграм сайтлари ҳамда фейзбук каналлари, партиянинг минтақавий кенгашлари орқали етқазилди.
Бундан ташқари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларининг бешта фракцияларининг депутатлари жорий йилнинг 1 апрел куни Ўзбекистон-24 телеканали орқали кенг жамоатчиликка Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига тўлақонли аъзо бўлиб кириши ёки кузатувчи мақомига эга бўлишида нималарга эътибор беришлиги нуқтаи назардан ўз фикр ва мулоҳазаларини телетомашабинларга етқазилди.
Ўзбекистон ХДП фракцияси ва Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси тахлилларига кўра, ҳозирча шундай хулосаларга келишилдики, агарда Ўзбекистон Республикаси аъзо давлатлар сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшиладиган бўлса, меҳнат муносабатлари бўйича бир қатор ишларни амалга оширишлари лозим бўлади деб фикр юритилди:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига ва соҳага оид қонун ва қонун ости хужжатларини такомиллаштириш лозим бўлади;
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 4 июлда имзоланган, “Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги меҳнаткаш-мигрантлари фуқароларининг ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнаткаш-мигрантлари фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 5 апрелда имзоланган Россия Федерацияси худудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида” ги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш керак бўлади;
Учинчидан, Иттифоққа аъзо бўлиш билан сифатли ишчи кучининг мамлакатдан чиқиб кетиши ва бунинг оқибатида мамлакатда унга бўлган талаб ва таклифларнинг бузилиши юз бериши мумкин;
Тўртинчидан, Ўзбекистонга ҳам Иттифоққа аъзо давлатлардан меҳнат қилиш мақсадида келадиган фуқароларга, хусусан мигрантларни қабул қилишга тайёр бўлиши талаб этилади. Бунинг учун эса Ўзбекистон Иттифоқ томонидан қўйиладиган бир қатор вақт талаб этиладиган ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни амалга оширилиши лозим бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишининг меҳнат ва ижтимоий соҳада ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Лекин унинг албатта ижобий томонлари анча кўпроқдир.
Ҳурматли сайловчилар, азиз фуқаролар: марҳамат Сизлар ҳам ўзларингиз пухта ўйлаб, ҳисоб китоб қилиб, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришларингизни сўраймиз. Сизлардан яхши таклифларингизни кутиб қоламиз.
Ўрал ЎРАЗБОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўз ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий
масалалар қўмитаси аъзоси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!