Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги олий ўқув юртига АҚШнинг универсал дастури ва лецензияси тақдим этилди
20 октябрь 2018 г 2 554 Комментарии: 0
Бугунги кунда мамлакатимизда халқ хўжалигининг барча тармоқларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти иқтисодиётнинг муҳим бўғини архитектура ва қурилиш соҳасига катта эътибор бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари қўмитасининг ташаббуси билан Жиззах политехника институтининг "Автомобиль йўллари” кафедрасига Америка Қўшма Штатларининг "Autodesk” компанияси ҳомийлигида ахборот технологияларини моделлаштиришнинг (BIM) универсал дастури ва лецензияси тақдим этилди.
Бўлиб ўтган тадбирда UNITED ENGINEERING компанияси директори "Autodesk”нинг Марказий Осиё бўйича Дистрибьютори—расмий вакили (SAD AVSTEMS) Виктор Ли, Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялариқўмитаси раисининг ўринбосари Эркин Холбўтаевлар сўзга чиқиб, талабалар иштирокида универсал дастурни ва тегишли лицензияни институт раҳбариятига топширдилар.
Шундан сўнг институтнинг "Автомобиль йўллари” кафедраси мудири Шавкат Эрбоев сўз олиб, компания ва ҳомийларга чуқур миннатдорчилик билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!