» » Карантин даврида Янгиободда 254 нафар ишсиз ва кам таъминланган фуқаролар, ишга жойлаштирилди

Карантин даврида Янгиободда 254 нафар ишсиз ва кам таъминланган фуқаролар, ишга жойлаштирилди

13 апрель 2020 г 1 195 Комментарии: 0

Янгиобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан ишсиз қолган, ишга жойлашишга муҳтож  аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори ижросини таъминлаш, ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига асосан  кам таъминланган, ишга жойлашишга мухтож ишсиз 400 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг “Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги Низомга асосан 25 нафар хотин-қизлар шартнома асосида тикувчилик касби бўйича касбга ўқитиш ишлари олиб  борилмоқда.

Бундан ташқари туманда ташкил этилган кооператев ишлаб чикариш корхоналарига тумандаги 254 нафар ишсиз, кам таъминланган фуқаролар аъзо қилиниб, ишга жойлаштирилди.

Фуқарони иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиш ва ишга жойлаштириш мақсадида 1999 йил 22 декабрда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган 858-сонли Низомга асосан ишсиз деб эътироф этилган 14 нафар фуқароларга ишсизлик нафақалари тайинланди.

Анвар Жўраев,

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази директори ўринбосари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!