Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” томонидан 2917 та мурожаатчиларга бирламчи ёрдамлар етказилди
13 апрель 2020 г 983 Комментарии: 0
“Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”да иш қизғин.
1197 ишонч рақами орқали вилоятимизнинг барча ҳудудларидан турли мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатчиларнинг барчасини оператор ёш валантёрлар тинглаб кўриб, қўлидан келганича ёрдам беришяпти.
Очиғи турли қийин вазиятларга тушиб қолган оилалар бор, уларнинг барчасига ёрдам беришга уриняпмиз, аммо биринчи галда бирламчи озиқ овқатга муҳтож юртдошларимизни тўлиқ қамраб оляпмиз.
Жорий йилнинг 4 апрелидан то 12 апрель кечги соат 17:00 га қадар 3235 та мурожаат қабул қилинган, шундан 2917 та мурожаатчиларга бирламчи ёрдамлар етказилган. Айни кунда бирламчи ёрдам сифатида ун, мой, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, макарон, тухум, шакар каби маҳсулотлар тарқатилмоқда.
Бундан ташқари тиббиёт қўлқоби ва ниқоби, антисептик воситалар ҳамда дори-дармон воситалари ҳам марказимизга ҳомийлар томонидан тақдим этилмоқда. Биз бу маҳсулотларни ҳам халқимизга етказишга ҳаракат қиляпмиз.
Энг муҳими ёш волонтёрларимиз юқори кайфиятда ўз ишларини самарали олиб бормоқда. Барчангизни Аллоҳ паноҳида асрасин, кўнгилли ёрдамчилар!!!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!