» » Жиззахда шамол электр станциялари қурилиши мумкин

Жиззахда шамол электр станциялари қурилиши мумкин

16 апрель 2020 г 1 500 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида шамол электр станцияларини ташкил этиш таклифи берилди.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Жиззах вилоятида шамол электр станцияларини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, шамол энергияси муқобил энергетика соҳасининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Энг самарали иш учун махсус ишлаб чиқилган катта турбинали воситалар уйлар, офислар, саноат бинолари ва транспорт тизими учун энергия манбаини ҳосил қилиш имконини беради. 

Шамол электр станциясидан, кўпинча, шамол оқимининг ўртача йиллик тезлиги юқори (5 м/сек дан катта) бўлган электр энергияси манбаи сифатида фойдаланилади. Шамол электр станциясида 8 кВт дан 1,2 мВт гача қувватли электр энергиясини ҳосил қилиш мумкин. 

“Aйнан юқорида зикр этилган шамол тезлиги бизда Жиззах вилояти Фориш туманида бундан анча баланд. Шу сабабли, Фориш туманида шамол электр станциясининг қурилиши яхши самара беради. Бир йилда 300 кун давомида шамол эсиб туради. Шамол тезлиги 10-15 м/сек атрофида бўлади. Бу иқлим муқобил энергия учун етарли деб ҳисоблайман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Жиззах вилоятида шамол электр станцияларини ташкил этиш таклиф қилинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!