» » “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – “Дўст оғир кунда билинади” (видео)

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – “Дўст оғир кунда билинади” (видео)

23 апрель 2020 г 1 980 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Шунингдек, Президент томонидан бу жараёнда йирик корхоналар, уларнинг жойлардаги таркибий бўлинмалари, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлигини таъкидлади.

Бугун Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни  Зомин туманидаги тадбиркор, қурувчи, фермер ва бошқа саховатпеша инсонлар бир овоздан қўллаб-қувватлатлаган ҳолда, амалий ишларни ҳам бошлаб юборишди.

Куни кеча “Agro standard plus” МЧЖ томонидан туман ҳокимлигига 100 оилага мўлжалланган 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Жорий йилнинг март ойида ҳам айнан ушбу жамият томонидан тумандаги 100 нафар оилага худди шундай ёрдам кўрсатилган эди.

           

– Бугунги кунлар – синовли кунлардир. Барчамиз гувоҳмиз, Президетимизнинг шахсан ўзлари бошчилигида каронавирусга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Биз ҳам шу юртнинг фарзанди сифатида, ўзимизни бефарқ тутишга ҳаққимиз йўқ. Ахир айтишадику, “дўст оғир кунда билинади”, деб дейди жамият раҳбари Г.Бадалян.  

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!