Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Меҳр-мурувват — азалий қадрият
07 май 2020 г 1 273 Комментарии: 0
Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган карантин сабаб бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, кундалик даромад келтирувчи хизмат кўрсатиш объектлари, транспорт, маиший, савдо, овқатланиш ва турли ижтимоий шохобчаларнинг ёпилиши, кундалик даромад олувчи фуқароларимизни анча қийин аҳволга солиб қўйганлиги бор гап.
Юртдошларимиз ана шундай синовли кунларда ўзаро жипслашиб, муҳтожларга меҳр-саховат билан ёрдам кўрсатиб, қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатлари, азалий анъаналарини намоён этиб келмоқда. Халқимизнинг ана шундай эзгу хислатларини манзилли йўналтириш мақсадида жорий йил 20 апрель кунги видеоселектор йиғилишида Президентимизнинг ташаббуси билан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ташкил этилди.
— Уч нафар фарзандим бор, — дейди "Зилол" маҳалласи 31/1 хонадонда яшовчи Мадина Ҳасанова. — Президентимизга раҳмат, сахий инсонлар ҳолимиздан хабар олиб турибди. Синовли кунларда ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Бу кунлар ҳам ўтиб кетар. Бизни йўқлаган, ёрдамини аямаётган барча инсонларга раҳмат.
Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёяётир.
— Саховатпеша инсонлар бизларнинг ҳолимиздан хабар олаётгани барчамизни хурсанд қилади, — дейди "Иттифоқ" МФЙда яшовчи Нилуфар Худойназарова. — ДХХ мутасаддилари томонидан берилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўзғоримизга ёрдам бўлди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига раҳмат айтамиз.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли тадбирларда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари воҳамизнинг барча туман ва шаҳарларидан рўйхати шакллантирилган 40 та оилаларга ун, гуруч,гўшт, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Лазиз МАМАТҚУЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!