Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш тумани ҳокимлиги “Жиззахда яна жанжал, бу сафар ер балоси” деб номланган видеога ўз муносабатини билдирди
13 май 2020 г 2 237 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда “Жиззахда яна жанжал, бу сафар ер балоси” деб номланган видео тарқалди. Ушбу видеода бир нечта фуқароларнинг Фориш туманида “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуд Эгамов билан ўша жойдан ер ажратмаслик тўғрисида жанжал мавзуси кўтарилган.
Ушбу видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида бир қатор ҳолатлар маълум бўлди.
Жумладан, ушбу ер туман ҳокимининг 2020 йил 16 апрелдаги №611-сонли қарорига асосан сабзавотчилик ва полизчиликни ривожлантириш учун “ISLOM OTA ZAMINI” ишлаб чиқариш кооперативига ўттиз йил муддатга ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “ISLOM OTA ZAMINI” ишлаб чиқариш кооперативига 50 та камбағал оилаларни бирлаштириб, уларнинг ҳар бири сабзавотчилик, полизчилик билан шуғулланиши учун 20 сотихдан ушбу ердан ажратиб берилган.
- Видеода жанжаллашаётган фуқаролар “Қизилқум” маҳалласи ҳудудидаги ушбу ерларни кооперативга ажратиб бермаслик, бу ерларда ўзларининг чорва моллари ёйилишини талаб қилиб жанжаллашаётганди. Уларнинг бир нафари яъни тасвирга олган фуқаро Ориф Назарқулов бўлиб, У “Осмонсой” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаросидир, – дейди “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуд Эгамов. – Бугунги кунда туманда 666 та камбағал оилалар бўлиб, уларда 3044 нафар аҳоли бор. Камбағалликни қисқартириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш борасида туманда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “ISLOM OTA ZAMINI” ишлаб чиқариш кооперативининг ташкил этилиб, 50 та камбағал оилаларни бирлаштирилиши ҳамда сабзавотчилик, полизчиликни йўлга қўйилаётгани ана шундай чора-тадбирларнинг навбатдагисидир.
Айни кунда кооператив раҳбари томонидан ушбу ерлар ҳайдалиб, экишга тайёрланган. Электр тармоғи тортилган. Артезан қудуғи қазиш учун “АТ Агробанк”ка имтиёзли кредит олиш учун ариза берилган. Буни ҳар бир фуқаро фақат манфаатини кўзламай, бошқалар манфаатини ҳам ўйлаши лозимлигини англаб етишлари керак.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!