» » Жиззах вилоятида 2020 йил 1-чорагида бажарилган қурилиш ишлари қандай бўлди?

Жиззах вилоятида 2020 йил 1-чорагида бажарилган қурилиш ишлари қандай бўлди?

14 май 2020 г 1 327 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан ҳар бир чорак якунида соҳалар бўйича, хусусан қурилиш тармоғи бўйича статистик таҳлилий маълумотлар ОАВларида эълон қилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январ-март ойларида Жиззах вилоятида жами 481,9 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,4 %ни ташкил этди.

Жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 4,1 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 0,8 %ни ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,9 %ни ташкил этди.  

Кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 73,8 % ёки 355,6 млрд.сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,9 %ни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 25,4 % ёки 122,2 млрд.сўм тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,8 %ни ташкил этди.

Вилоят статистика бошқармаси

“Инвестициялар ва қурилиш” статистикаси

бўлими бошлиғи Д.Муллажонов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!