Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда
19 май 2020 г 1 704 Комментарии: 0
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман, — дея таъкидлаган эдилар Президентимиз.
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эдилар.
Шундай умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирлар Ғаллаорол туманимизда ҳам ўтказилиб келинмоқда. Шу ҳафтада “SAG AGRO” ХК томонидан "Саҳоват ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида Мулкуш ҳамда Ҳонимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилувчи 50 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан пул маблағлари тарқатилди.
Ҳулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!