Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
29 май 2020 г 2 149 Комментарии: 0
Айни кунларда Жиззах шаҳридаги Сангзоркўл мавзесида велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналиши бўйича юртимиздаги дастлабки трасса қурилиши бошланди.
Бу эса мамлакатимизда спортнинг ушбу йўналишига бўлган қизиқишнинг янада ортишига хизмат қилади. Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти трасса учун ажратилган ҳудудни яқиндан ўрганиб чиқишмоқда. Таъкидлаш жоиз, қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилмоқда ва лойиҳалаштирилмоқда.
ВМХ Олимпия ўйинларида янги спорт турларидан бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳ бўлиб стартдан қўзғалишида ва узунлиги катта бўлмаган, аммо мураккаб йўлларда пойга ўтказишади. Ушбу спорт тури 2008 йилдан ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
Жиззахда қурилажак трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади ва экспертлар қурилиш ишлари бошлангач бевосита жараённи назорат қилиб боришади (халқаро парвозлар очилгач). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!