» » Бу йил Жиззахда пилла мавсумига 10,5 минг нафар аҳоли жалб қилинди ва улар яхшигина даромад манбаига эга бўлишмоқда

Бу йил Жиззахда пилла мавсумига 10,5 минг нафар аҳоли жалб қилинди ва улар яхшигина даромад манбаига эга бўлишмоқда

06 июнь 2020 г 1 342 Комментарии: 0

Жаҳон ипак бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг тобора ошиб бораётганлиги ўз навбатида мамлакатимизда пилла етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич оширишни тақозо этмоқда.

Пиллачилик соҳаси ҳам республикамизда Коронавирус пандемияси даврида ривожланса ривожландики, самарадорлик пасайгани йўқ.

Бу борада ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори асосида Жиззах вилояти ҳокимлигининг “Йўл харитаси”да белгиланган “Бир хонадонга-бир қути ипак қурти” тамойили асосида жорий йилда 10 минг 469 та хонадонга ипак қурти тарқатилди.

Қурт боқувчиларнинг моддий манфаадорлигини ошириш мақсадида жами 2,5 млрд сўм аванс маблағлари берилди. Заҳматкаш пилла етиштирувчилар томонидан шу кунгача 423 тонна (режа 700 тонна) режага нисбатан 61 фоиз пилла топширилди.

Пилла мавсумига 10,5 минг нафар аҳоли жалб қилинди ва яхшигина даромад манбаига эга бўлдилар. Жумладан, Ш.Рашидов тумани Ҳ.Олимжон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги пиллачи Инобат Мирзаева билан учрашганимизда даромад қилиш билан бирга ойлик ва меҳнат стажи кетаётганидан хурсанд эканлиги таъкидладди.
Мамлакатимизда пилла хирмони салмоқли бўлиши ва соҳанинг ривожланиши иқтисодий самарадорлиги юксалишини таъминлайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!