» » Жиззах шаҳрида “Ёш дастурчилар” форуми ташкил этилди

Жиззах шаҳрида “Ёш дастурчилар” форуми ташкил этилди

18 июнь 2020 г 1 103 Комментарии: 0

Бугунги кунда дунё миқёсида ахборот технологиялари, дастурлаш, график дизайн каби йўналишларнинг ривожланиш тенденцияси қиёфасида ушбу йўналишларга бўлган талаб ва малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда.

2020йил Ўзбекистонда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши ҳам том маънода ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида намоён бўлди.

Ушбу ислоҳотлар қиёфасида жорий йилнинг 17 июнь санасида Жиззах шахри “Ёшлар инновацион маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши ҳамда маҳаллий дастурлаш корхоналари вакиллари ҳамкорликда “Ёш дастурчилар” I-форуми ташкил этилди.

Форум давомида 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган Жиззах шаҳридаги фрилансерлар, дастурлашга ихтисослаштирилган ўқув марказлари тингловчилари ҳамда ҳаваскорлардан иборат 40 нафар ёшлар иштирок этишди.

Бўлиб ўтган Форум давомида ёшлар веб ва мобиль иловалар, график дизайн йўналишлари бўйича ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этишди.

Форум давомида Жиззах вилоятига ташриф буюрган IT Park чет эллик маслаҳатчиси Jayarаm Parthasarthy, Вазирликнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда дастурлаш корхоналари мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган:

  • Энг яхши веб илова;
  • Энг яхши мобиль илова;

Энг яхши график дизайн номинацияларида тақдимотларни баҳолаб боришди.

Форум якунида ғолиб ва иштирокчилар Вазирликнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар кенгаши ва бошқа ҳомийлар томонидан тайёрланганДиплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!