Зарбдор туманида янги йил арафасида очилган “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ёшларнинг севимли масканига айланди. Айни пайтда марказда юздан зиёд зарбдорлик ёшлар компютер дастурларини ўрганмоқда.
Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш бўйича белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуслардан учинчисида аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил етишга қаратилган. Зарбдорда фаолият юритаётган ушбу ўқув марказининг ташкил этилиши ушбу ташаббуснинг амалий ижроси бўлди.
Туманда “Обод марказ” дастурини амалга оширишда Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг хомийлик кўмаги доирасида вазирликнинг ҳудудий бошқармаси ва бўлимларининг мутахассислари тегишли хизматларни йўлга қўйишда фаол иштирок этди.
Дастур доирасида вазирлик томонидан туманда ахборот технология соҳасини ривожлантиришга қаратилган қатор амалий ишлар бажарилди. Жумладан, телекоммуникатсия ва почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида туман телекоммуникатсия бўлинмаси биноси капитал таъмирланиб, янги мебеллар билан жиҳозланди. Бинода телекоммуникатсия хизматлари билан биргаликда почта хизматларининг янги замонавий турлари йўлга қўйилди.
Туманда замонавий телекоммуникатсия хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун 3,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 20 километр оптик толали алоқа линиялари қурилди ҳамда 8 та замонавий мобил алоқа база стансиялари ўрнатилди.
Бундан ташқари, туман давлат хизматлари маркази янги биноси қурилиб, жиҳозланди. Шу объектда “Рақамли технологиялар ўқув маркази“ фаолияти йўлга қўйилди.
– Ўқув марказида компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер графикаси ва дизайн, тизим ва тармоқларни бошқариш ва IT-тадбиркорлик соҳасида ихтисослаштирилган ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Маҳмуд Ғиёсов. – Бундан ташқари, марказда марказда ёшларни компьютер спорти – киберспортга жалб қилиш, унинг қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, туман миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам мўлжалланяпти. Ўқув марказига йил давомида 5 минг нафар зарбдорлик ёшларни қамраб олиш кўзда тутилган.
Марказ қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча равишда ҳокимликлар, давлат ва хўжалик органлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ахборот технологиялари йўналишида кундузги ва кечки ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳам иш олиб борилаётир.
скачать dle 12.0