Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » BMB TRADE GROUP ва Беларусиялик «Белкоопсоюз» экспорт- импорт шартномаларни амалга ошириш устида биргаликда ишламоқда
20 июнь 2020 г 1 746 Комментарии: 0
Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Беларусдаги Элчихонаси ташаббуси билан икки томон ишбилармонлик доиралари ўртасида ҳамкорликни йўлга кўйиш мақсадида BMB Trade Group компанияси ҳамда «Белкоопсоюз» ташкилоти иштирокида видеоконференция ўтказилди.
Онлайн-музокаралар иштирокчиларини қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг Беларусдаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Носиржон Юсупов икки мамалакат савдо иқтисодий муносабатларнинг ижобий ривожланиб бориши ва бу борада COVID-19 оқибатларини енгиб ўтиш шароитида тадбиркорлар ўртасида тўғридан тўғри алоқалар ўрнатишга алоҳтда эътибор берилиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Учрашув давомида, BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ҳамда «Белкоопсоюза» Бошқаруви раиси ўринбосари Инесса Короткевич яқин келажакда экспорт-импорт шартномаларини тузиш орқали икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик борасида ўзаро фикр ва таклифлар билдирдилар.
BMB Trade Group компанияси тижорат директори Мирзамурод Дадажонов Ўзбекистонда етиштирилган юқори сифатли кенг турдаги хўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини Беларус бозорига мунтазам равишда ташкил қилиш ташаббусини билан чиқди.
Ўз навбатида, «Белкоопвнешторг Белкоопсоюз» унитар корхонаси Бош директори Андрей Добровольский Беларусда ишлаб чиқарилган, яъни гўшт ва сут маҳсулотлари, мўйна, қишлоқ хўжалик техникаси, целлюлоза маҳсулотларини етказиб бериш борасида ўз тижорат таклифларини билдирди.
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикасининг Беларусдаги Элчихонаси томонидан ташкил қилинган видеоконференция BMB Trade Group компанияси ва «Белкоопсоюз» ўртасида кенг қамровли шерикчиликка туртки берди.
Маълумот ўрнида: Беларус истеъмолчилар кооперацияси «БЕЛКООПСОЮЗ» - Беларус иқтисодиётининг барча асосий: савдо, умумий овқатланиш тармоқлари, саноат, тайёрловчи ва ташқи-иқтисодий фаолият, мўйначилик, таълим, транспорт, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларини қамраб олувчи ноёб, кўп тармоқли тузилма ҳисобланади.
Истеъмолчилар кооперациясининг Саноат тармоғи ўзида 3000 дан зиёд маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи 500 га яқин корхона ва цехларни бирлаштиради.
«Белкоопсоюз»нинг йирик савдо тармоқларидан бири бўлган «Родны кут», Беларус Республикаси худудида 2 минг дўконларига эгадир.
Ташкилотнинг ташқи-савдо операциялари жаҳоннинг 45 давлатлари ва Россия Федерациясининг 56 худудий бирликларини қамраб олади.
“Белкоопсоюз” аъзоларининг умумий Йиғилишларида Беларус Республикаси Президенти А.Лукашенконинг тўрт маротаба иштирок этиши мазкур тузилманинг Беларус иқтисодиётида мухим ва нуфузли ўринга эга эканлигидан далолат беради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!