Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда сайёр учрашув ўтказилди
23 июль 2018 г 2 752 Комментарии: 0
O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Ғаллаорол тумани 22-мактаб фаоллар залида, Лалмикор МФЙ фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур ўтказилган сайёр қабулда Лалмикор МФЙ фуқаро ва фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла масъул ходимлари, O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ва шаҳар Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, мутасадди ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакилларидан иборат жами 72 нафар иштирокчилар қатнашди.
Хусусан, ижтимоий муҳофаза соҳасига оид масалалар бўйича 9 та, муаммо ва таклифлар билдирилди.
Фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган барча муаммолий масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, муаммоларни ижобий ҳал этишга маъсул бўлган ташкилотларга депутатлик гуруҳи томонидан депутатлик сўрови орқали мурожаат этилиб масалаларни ижобий ҳал қилинишига келишилди.
А.Якубов O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг
жисмоний ва юридик шахсларнинг
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!