Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » МИБ Жиззах расмий баёнотидан: фуқаролар ноқонуний эгалланган турар-жойдан чиқарилиб, суд қарори ижроси таъминланди
07 июль 2020 г 1 040 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 06 июль куни Интернет ижтимоий тармоқларида “Камбағал оила кӯчага чиқариб ташланди” номли тарқатилган хабарлар жойлаштирилди.
Мазкур хабарда, фуқаро М.Жўраев ва бошқалар “GOLDEN TERRITORY” МЧЖга тегишли ер майдонидан чиқараётган ишларнинг норозилигини билдириб видеол хабар қолдирган.
Ўрганишда, фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 2019 йил 23 декабрдаги қарздор Жўраев Маъмур ва қўшимча қарздор Жўраева Хотималар давогар “GOLDEN TERRITORY” МЧЖга тегишли бўлган “Нурак” МФЙ.да жойлашган 0001 литерда чўпон уйи, 63,0 кв.м., 0002 литерда ошхона 24,8 кв.м., 0003 литерда чўпон уйи 26,8 кв.мдан иборат бино ва иншоотларидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувига 2020 йил 4 февраль куни келиб тушган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш юзасидан жавобгарга
“МIB Portal” дастури орқали 12.02.2020 йил, 17.02.2020 йил, 04.03.2020 йил, 13.06.2020 йил ҳамда 25.06.2020 йил кунлари огоҳлантиришлар юборилган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан 26.06.2020 йил кунига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида, 25.06.2020 йилда қарздорга ва тегишли ташкилотларга хабарнома юборилган.
26.06.2020 йилда ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга борилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Фориш туман ИИБ ходими Д.Рахматов, Фориш туман тиббиёт бирлашмаси ходими Ж.Исақулова жавобгар М.Жўраев ҳамда холис О.Тўраевлар иштирок этган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилдан мажбурий тартибда мол-мулклари билан бирга чиқарилиб, бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан ижро иши юритишдан тамомланган.
Ижро ҳаракатлари даврида, қарздор М.Жўраев ва унинг оила аъзоларидан томонидан қаршилик кўрсатилмаган, шунингдек давлат ижрочилари тмонидан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаган.
Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилоят бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!