» » Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди

Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди

08 июль 2020 г 1 058 Комментарии: 0

Қалия маҳалласининг ширмой нонлари Жиззахда машҳур. Биргина “Қалия” кўчасида 8 та оила нонвойлик билан машғул. 23 ёшли Элмурод Норқўзиев қўшнилари сингари нонвойлик билан шуғулланишни бошлади. Бунда унга ўзини ўзи банд қилиш фаолияти кўмакка келди. У уй-жой ва коммунал хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлагач, бирор ерда ишламади. Мана энди, ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида оилавий нонвойликни йўлга қўйиб, доимий даромад   манбаига эга бўлди.

-Давлат солиқ хизмати ходимлари бу ҳақда тушунтириш беришганида бу айнан мен учун эканини англадим, - дейди Элмурод. – Бугун “Soliq” мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтдим. Энди ҳар ойнинг шу санасида ижтимоий солиқни  тўлаб бораман. Ота-онам ҳам шу ишга жалб этилган. Онам Шаҳло Норматова уй бекаси бўлган. Энди уларни ҳам ўзини ўзи банд қилган  фуқаро сифатида рўйхатдан ўтказмоқчимиз. Шунда онамнинг иш стажи ва пенсия таъминоти йўлга қўйилади. 

Жиззах шаҳрида шу кунга қадар жами 122 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!