Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » МИБ Жиззах вилояти: ходимларга қўлланилган интизомий жазолар доимий ўрганилишда
14 июль 2020 г 1 613 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 13 июль куни телеграм ижтимоий тармоқларда “МИБ ходимлари: Бизга нисбатан интизомий жазо тўғри қўлландими?” номли хабар жойлаштирилди.
Мазкур хабарда, Бюронинг Жиззах витлоят бошқармаси тизимидаги ишловчи ходимлар (аноним) карантин даврида ундирув қила олмаганлиги сабабли, интизомий жазо қўлланилганлигини, пандемия даврида тушумларни бажариши қийин бўлаётганлигини, қўлланилган жазони юқори турувчи масъул органлар томонидан ўрганиб чиқиши лозимлиги баён қилинган.
Ўрганишда, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари айрим давлат инспекторлари томонидан энергия ресурслари ва маиший чиқинди соҳасида аҳолидан ундирувлари кунлик бажарилмаганлиги натижасида, жорий йилнинг июнь ойида вилоятга аҳолидан ундирув бўйича белгиланган электр энергияси бўйича режа 65,3% га ҳамда табиий газ бўйича 55,4% га бажарилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, Зомин туман прокуратурасининг интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорида жорий йилнинг ўтган январь-май ойларида Зомин туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан сусткашликка йўл қўйиб, ундирув режасини бажармай келганлиги маълум қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, белгиланган Низомнинг тегишли бандларига асосан ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйиб, энергия ресурслари ва маиший чиқинди соҳасида белгиланган ундирув режасини талаб даражада бажармаганлиги учун Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимларида хизмат ўтаб келувчи жами 26 нафар ходимларга «ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима» интизомий жазо чораси қўлланилган бўлиб, 11 нафар ходимларга эса хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилишлари ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
Хабарда келтирилган яъни пандемиядан олдин кўрсаткичлари юқори бўлганлиги ҳақидаги важлар ўрганилганда, юртимизда карантин эълон қилингунга қадар бўлган давр давомида ҳам ушбу интизомий жавобгарликка тортилган ходимлар шартномада белгиланган ундирув режаларини мунтазам равишда бажармасдан келишган.
Шуни таъкидлаш жоизки, ходимнинг белгиланган меҳнат нормасини бажармаслиги оқибатида, иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги ва ички идоравий ҳужжатларда белгиланган тартибда ходимни интизомий ва моддий жавобгарликка тортишга ҳақлидир.
Ҳозирда бошқарма томонидан меҳнат қонунчилиги ва ходимларга нисбатана қўлланилган интизомий чаоралри ўрганиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!