» » Заъфарон кластери ташкил этилган Бахмал туманига Италия делегация ташриф буюрди

Заъфарон кластери ташкил этилган Бахмал туманига Италия делегация ташриф буюрди

30 июль 2020 г 2 686 Комментарии: 0

Заъфарон доривор ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда Италия ва Европа бозорига экспорт қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек Италиядаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг ташкилий кўмаклари билан Жиззах вилояти Бахмал туманига OPERA SRL компанияси президенти Паоло де Анжелис бошчилигида Италиялик делегация ташриф буюрди.

Мазкур делегациянинг ташрифи давомида “BMB-OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан ноёб доривор ўсимликни етиштириш учун асосий ва қўшимча шартлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Шу билан бирга, ушбу қўшма инвестицион лойиҳадаги заъфарон пиёзчаларини етказиб бериш жараёнини ташкил қилиш, шунингдек уларни махсус харорат оралиғида сақлаш, экиш учун ер майдонини тайёрлаш ва етарли даражадаги ишчи кучини жалб этиш каби амалий томонлари муҳокама қилинди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳанинг агротехнологик жараенини бошқариш бевосита Қўшма корхонанинг техник директори жаноб Маттео Фасси ва Миландаги Пьяченция католик университети экспертларининг масофавий консалтинги орқали амалга оширилади.

Паоло де Анжелиснинг таъкидлашича, кўп миллионлик инвестициялар, инновацион технологиялар, махсулот сифатини текшириш ва сертификатлаш учун замонавий лаборатория, маҳаллий аҳолини ишсизлигини олдини олиш - бу Ўзбекистон-Италия заъфарон етиштириш лойиҳаси афзалликларининг айрим қисмидир.

BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа маҳаллий иқтисодиёт ривожланишининг драйвери сифатида Бахмал туманини мамлакатимизнинг энг гуллаб-яшнаган минтақаларидан бирига айлантиради.

Бундан ташқари, италиялик ҳамкорлар 2020 йилнинг ноябрь ойигача олинадиган заъфароннинг биринчи ҳосили ва тайёр маҳсулотининг Италияга тўлақонли экспорт қилиниши, фермер ҳўжаликлари учун агробизнеснинг муваффакиятли модели наъмунаси сифатида хизмат қилади, - деб таъкидладилар. 

Ҳусусан, Италия бўйлаб 5 мингдан ортиқ дорихоналарга эга бўлган GEOS йирик фармацевтика компанияси томонидан мазкур кластерда етиштирилган заъфарон маҳсулотини тўлиқ ҳарид қилиниши ҳақида битим имзолади.

Ташриф якунида заъфарон пиёзчаларини қабул қилиш ва Жиззах вилоятининг Бахмал туманида доривор ўсимликлар кластерини ишга тушириш бўйича тайёргарлик ишлари якунланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!