» » Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига пул маблағи нега кам берилди мазмунидаги хабарга ойдинлик киритди

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига пул маблағи нега кам берилди мазмунидаги хабарга ойдинлик киритди

07 август 2020 г 1 235 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Давлатимиз томонидан ажратилган паллар талон тарож килинмокда Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Оқтош ота МФЙда 350 минг сумдан тарқатилди сабаб нимада ҳамма жон куйдириб 1 милиондан тарқатилади деябди бу ноинсофлар 650 минг кам берилмоқда" деган мазмунда тарқалган хабарларга қуйидагини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-Ф сонли Фармойишига мувофиқ Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 млрд сўм пул маблағлари ажратилган эди. Мазкур пул маблағларининг 5 млрд Жиззах вилояти учун тақсимланди.

Мазкур маблағлар Ҳайит барами арафасида жойларда 4 сектор раҳбарлари томонидан 14 мингдан ортиқ вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларнинг 10293 тасига оилаларга тарқатилди.

Ш.Рашидов туманидаги Оқтош МФЙ 3 сектир ИИБ га қарашли бўлиб, мазкур сектир ўз ҳудудидаги барча эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш учун ажратилган маблағни тенг тақсимлаган ва 390 мингдан берилган.  

Бунда асосан эҳтиёжманд оилалар гуруҳларга бўлинди унга кўра: Ўта муҳтож, муҳтож ва вақтинча муҳтож оилалар.  Сектор раҳбарлари моддий маблағларни тақсимлашда, оиланинг муҳтожлик даражаси ва оила сонига ҳамда энг асосийси бугунги пандемия шароитида иложи борича кўпроқ оилани қамраб олиш жиҳатларига эътибор бериб тақсимлашган. Шу томонларига эътибор қаратишингизни илтимос қилар эдик. Ҳозирда вилоятда мавжуд 14 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг моддий ёрдам олмаган қисми қайта рўйхат қилиб шакиллантирилмоқда.

Ижтимоий тармоқда тарқалган Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Оқтош МФЙдаги эҳтиёжманд оилаларга ажратилган маблағлар Ички ишлар бошқармаси вакили, маҳалла раиси билан тўлов қайдномаси рўйҳати асосида тарқатилди.

Бу ҳолат юзасидан хеч қандай қонунбузилишга йўл қўйилмаган. Ушбу фармойишнинг ижроси тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!