» » Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан Зоминдаги 58 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ёрдам кўрcатилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан Зоминдаги 58 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ёрдам кўрcатилди

07 август 2020 г 1 309 Комментарии: 0

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларга пандемия вақтида моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак кўрсатиш устувор вазифалардан бири сифатида қараб келинмоқда.

Бу борада Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ҳам қабул қилинган. Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан барча ҳудудлардаги эҳтиёжманд хотин-қизлар бўйича ўрганишлар олиб борилди, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишилди. Ушбу ўрганишлар натижасида Зомин туманидаги эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди.

Бугун – 5 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан Зомин туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 58 нафар хотин-қизларга 110 млн. сўмдан ортиқ бир марталик кўмак маблағи тарқатилди.

– Фарзандимнинг соғлигида жиддий муаммо бор. Уни шошилинч операция қилдиришимиз учун моддий имкониятимиз етмайди. Айниқса, бугунги пандемия шароитида биз учун бу имконсиз эди, – дейди “Бирлик” МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро Сожида Мавлонова. Аввало, мурожаатим эътиборсиз қолмай, шундай оғир дамда ҳам бизни унутмаган Президентимизга минг раҳмат.

Мутасаддилар томонидан белгиланган маблағлар ўз эгаларига етиб бориш ишлари давом этмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!