» » Ер силкинишлари қандай аниқланади? Жиззахдаги сейсмик станциялар фаолиятига назар

Ер силкинишлари қандай аниқланади? Жиззахдаги сейсмик станциялар фаолиятига назар

10 август 2020 г 1 302 Комментарии: 0

Сўнгги йилларда аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди, сейсмология ва сейсмик чидамли қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини жаҳон талаблари даражасида ўтказиш учун шарт-шароитлар яратилди, ер қобиғининг кучланган-деформацияланган ҳолатини кузатувчи, сейсмик хавфни баҳолашда ва зилзилалар даракчиларини қайд қилишда фойдаланиладиган станциялар тармоғининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги Фармонига мувофиқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида янги мустақил ташкилот “Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази“ тузилди. Марказнинг асосий вазифаси – Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик ҳолатини кузатиш ва унинг ҳудудида ҳамда Марказий Осиё давлатларининг чегара ҳудудларида сейсмик ҳаракатларнинг ҳолатини таҳлил қилишдан иборат.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази тармоғида 50 та станция фаолият кўрсатади, уларнинг 40 тасини сейсмик станциялар, қолганини прогнозтик станциялар ташкил қилиб, улар бир вақтнинг ўзида сейсмик жараёнларни мониторинг қилиш ишларини бажаради.

Жиззах вилоятида ана шундай станциялардан 4 таси мавжуд бўлиб, улар кеча-ю кундуз фаолият юритади. “Жиззах” сеймологик станцияси онлайн режимда ишлайди. Бу ҳудуддаги сейсмологик вазиятни узлуксиз кузатиш имконини беради.

Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида жойлашган сейсмологик станциялар 2013 йилда ўрнатилган СМE-3311 сейсмометри, CMG-54Т ҳамда CLA 100 External акселерометрлари билан жиҳозланган бўлиб, ҳар ҳафта ўртача 5-6 маротаба кичик ер силкинишилари қайд этилади. Бахмал туманида жойлашган сеймологик станция эса 2014 йилда ўрнатилган CMG-6Т сейсмометри ҳамда CMG-54Т акселерометри билан жиҳозланган бўлиб, бир ҳафтада ўртача 15-20 тагача кичик ер силкинишлари қайд этилади.

Мамлакатимизнинг сейсмик фаоллиги инобатга олиниб, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 30 июнида “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

Келгусида минтақавий даражадаги сейсмик хавфни баҳолашнинг илмий-услубий асосларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади, кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда тегишли профилактик чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида майда масштабли сейсмик риск харита базасида дастурий таъминот яратилиб аҳолининг бундан хабардорлиги доимий таъминлаб борилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!