» » Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган

Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган

10 август 2020 г 1 389 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 7 август куни  “Ходимларга жой етишмайди, аммо хоналар ижарага берилган” мазмунида тарқалган хабарларга вилоят Маданият бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Вилоят мусиқали драма театри жорий йилда тўлиқ таъмирланиб замонавий жиҳозланиб фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда театрда жами 31 нафар ижодий ва 36 нафар техник ходимлар мавжуд бўлиб, ижодий ходимлар фаолияти учун 12 та хона техник ходимлар учун эса 15 та хоналар ажратилган.

Театр биносида маданият бошқармаси тизимидаги Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилоят бўлинмаси, мақом ансамбли ва Ўзбекистон Бадиий академияси ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимлари фаолият олиб боришлари учун 17 та хоналарга жойлаштирилган.

Театр ижодий ходимларнинг ижод қилишлари ва ўз устиларида кўпроқ шуғулланишлари учун қўшимча 12 та хоналар ҳамда 1 та кичик зал мавжуд. Айнан ҳозирги кунларда яъни пандемия даврида театр биносида фаолият тўхтатилиб, ижодий ходимлар онлайн тарзда масофадан фаолият юритмоқда.

Ушбу “Ходимларга жой етишмайди, аммо хоналар ижарага берилган” мавзусидаги хабар асоссиз деб ҳисобланади.

Жиззах вилояти маданият бошқармасининг 72 222 88 06, 72 222 91 87 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг ва сизни қийнаётган соҳадаги муаммо ва камчиликлар юзасидан мурожатларни холисона ечимини топинг.

                                           Жиззах вилоят Маданият бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!