» » Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?

Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?

11 август 2020 г 1 167 Комментарии: 0

Пандемия хавфи инсонлар саломатлиги ва иқтисодиётга қанчалик юқори бўлмасин, уни бартараф этиш шарт ва зурур. Бу давлатимиз раҳбарининг 9 июнь куни ўтказган йиғилишида алоҳида таъкидланиб, иқтисодиётни тиклаш, аҳолига моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бўйича алоҳида топшириқлар берилган эди.

Дарҳақиқат, пандемия сабаб кўплаб қурбонлар берилиши мумкинлиги давлатларни ташвишга солаётган ягона хадик эмас. Кўпчилик давлатлар учун пандемиядан сўнг мадорсизланиб қолган иқтисодни тиклаш, карантин даврида бор захирасини сарфлаб, камбағаллик ҳолига тушиб қолган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш муаммоси турибди. Шу сабаб йил якунига қадар янги иш ўринлари яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини солиқ ва кредит имтиёзлари орқали қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ ишлар олиб борилаяпти.

Жиззах вилоятида коронавирус пандемияси оқибатида вақтинча иқтисодий фаоллигини йўқотган 1 794 та корхона бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 992 та, саноатда 414 тани ташкил этади. Уларнинг фаолиятини тиклаш аҳоли бандлигини таъминлаш ва солиқ тушумларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Давлат солиқ хизмати идоралари томонидан вақтинча фаолият юритмаётган корхоналарнинг ҳар бирига индивидуал ёндашиб, улардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, кредитлар ва солиқларнинг тўлов муддатларини кечиктириш каби ёрдамлар кўрсатиб, фаолиятини йўлга қўйиш ишлари олиб борилаётир.

Вилоятда жорий йилнинг январь-июль ойларида 2260 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлиб, бу борадаги режа 89 фоизга бажарилган. Йил якунига қадар яна 2378 та тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жамғармалари ҳисобидан жами 21,9 млрд. сўмйўналтирилди. Жумладан, жамоат ишларига 15,6 млрд.сўм, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан аҳоли томорқаларини ривожлантириш учун субсидиялар шаклида – 3,7 млрд.сўм, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда кооперативларга жалб қилинадиган шахсларнинг аъзолик бадали тўловига – 1,6 млрд.сўм, ишсиз фуқароларни касбга ўқитишга – 707 млн.сўм, меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга оладиган иш берувчилар учун – 108 млн.сўм, ишсизларгаишсизлик нафақаси учун – 352 млн.сўм маблағ ажратилди.

Вилоятда иш билан банд бўлмаган аҳолини қўллаб-қувватлаш механизмларидан яна бири бу “темир дафтар”га киритилган аҳолининг босқичма-босқич даромад манбаига эга бўлишини таъмилашдир.

Жиззах вилоятида “темир дафтар”га киритилган 13,9 мингта оилаларда жорий йил 1 август ҳолатига 14,8 мингта ишсизларнинг бандлиги таъминланган, Қурбон Ҳайити арафасида республика бюджетидан ажратилган 5 млрд. сўм ҳисобига 10,3 мингта оилаларга моддий ёрдам пуллари етказилди.

Йил якунига қадар юқоридаги йўналишларда белгиланган режалар ва “Йўл хариталари” асосида режали иш олиб бориш пандемия салбий оқибатларини энг кам миқдорда камайтиришга хизмат қилади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!