» » Жиззах вилоятидан бир гуруҳ туман ҳокимлари Каттақўрғон тажрибасини ўрганмоқда

Жиззах вилоятидан бир гуруҳ туман ҳокимлари Каттақўрғон тажрибасини ўрганмоқда

25 август 2020 г 1 190 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 20 август куни давлатимиз раҳбари раислигида янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу йўналишда Каттақўрғон туманида олиб борилаётган ишлар эътироф этилди. Бошқа ҳудудлар раҳбарларига Каттақўрғон тажрибасини ўрганиш тавсия қилинган эди.
Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан бир гуруҳ туман, шаҳарлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ана шу тажриба билан танишиш мақсадида Каттақўрғонда бўлди.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, меҳмонлар туманнинг дашт ҳудудларида ташкил этилган ғишт заводлари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари, иссиқхона ва токзорларда бўлиб, ушбу мажмуаларнинг ташкил этилиши ва самараси ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. “Каттақўрғон электро монтаж” корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, “Шакар ота” фермер хўжалиги ва Қўшҳовуз массивида ташкил этилган узумчилик йўналишидаги кооператив фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, қўшни вилоятлар вакилларига кейинги йилларда туман марказида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тумандаги секторлар фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
photo_2020-08-24_15-52-48.jpg
photo_2020-08-24_15-52-49.jpg
photo_2020-08-24_15-52-51.jpg
Ғ.ҲАСАНОВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!